

"Манчестер Юнайтед" Санчеснинг сояси билан шартнома имзолаганга ўхшайди. Сўнгги йилларда у зўр футболчи бўлиб турганди ва ҳеч ким уни бир кун келиб шундай ҳолатга тушади деб ҳисобламаганди. Шундай футболчида муаммолар борлигини кўриб, афсусланасан киши. Санчес - ҳақиқий жангчи, у ҳимояда ҳам ўйнайди. Шунингдек, жуда ҳам тезкор. Ўйинни ўзига олади. У бу мавсумда яхшироқ ўйин кўрсатса керак деб ўйлагандим. Аммо нима бўлаётганини тушунмаяпман. Бироқ барчаси яхши бўлишига ишонаман", - деди Невилл.



