Неймар - Луис Энрике ҳаммадан кўп алмаштирган "Барселона"нинг учинчи футболчиси

Aslanov Jasurbek
13 апр 2015, 18:44
"Барселона" ҳужумчиси Неймар айни кунларда оғир руҳий ҳолатда бўлиб турибди.

Хабараларга кўра, футболчи "Севилья" билан учрашувда алмаштирилганидан норози. Бразилиялик футболчининг фикрича, бу қарорга келишда мураббийда ҳеч қандай сабаб йўқ эди. Неймар майдонни тарк этаётиб, ўз ҳис-туйғуларини беркитмади.

Неймар Луис Энрике ҳаммадан кўп алмаштирган "Барселона"нинг учинчи футболчиси. Мураббий уни 14 марта ўзгартирган. Неймарни фақат Иньеста (15) ва Ракитич (17) ортда қолдирмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com