

"Нефтчи" устози жамоада селекция қандай амалга оширилиши ва нима учун асосан грузиялик футболчилар таклиф этилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, мутахассис Тожикистондан таклиф бор ёки йўқлиги бўйича берилган саволга жавоб қайтарди.
- "Нефтчи" легионерлар танловини, селекцияни қандай олиб борди бу йил? Катта клубларда спорт директорлари, скаутлар ишлашади, айрим жамоаларда бош мураббийнинг ўзи назорат қилади. "Нефтчи"да ҳолат қандай?
- Биз одатдагидек, скаутлар билан ишлаймиз. Улар таклиф қилган вариантларни кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз.
- "Нефтчи" жорий мавсум асосан грузиялик футболчилар билан шартнома тузди. Бунга сабаб нима?
- Бу оддий тасодиф. Грузиялик футболчиларнинг ўйин услуби бўйича Ўзбекистон клубларига мос тушади ва шу сабабдан сўнги йилларда Суперлигада грузиялик футболчилар сони кўпайди.
- Тожикистон Футбол Федерацияси сизга шартнома таклиф қилдими?
- Саволингизга жавоб бера олмайман. Бир нарсани айтишим мумкинки, Тожикистон терма жамоасида ҳозир бош мураббийи бор.

Маълумот учун, Левченко қўл остидаги Фарғона клуби Суперлига мусобақа жадвалида 3-ўринни банд этиб турибди.
Тўлиқ суҳбатни ушбу ҳаволада ўқиб чиқишингиз мумкин.



