"Нефтчи" 4 ярим йилдан сўнг 4та тўп фарқи билан ютқазди

Narzulla Saydullayev
1 апр 2016, 19:05
Бугун олий лиганинг 3-турида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби сафарда "Локомотив" меҳмони бўлиб 0:4 ҳисобида ютқазди.

"Нефтчи" клуби охирги 4 мавсум давомида олий лигада ҳеч бир рақибга тўрт тўп фарқи билан мағлуб бўлмаганди. Сўнгги бор фарғоналиклар 2011 йил 23 сентябрь санасида Ғузорда "Шўртан"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишганди.

Шундай қилиб 4 йил, 6 ой, 9 кундан сўнг "Нефтчи" Ўзбекистон чемпионатида тўртта тўп фарқи билан ютқазиб қўйди.

Бундан ташқари, "Нефтчи"нинг "Локомотив"га қарши ўйинлардаги энг йирик мағлубияти 1:4га тенг эди. Бугун ушбу антирекорд ҳам янгиланди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia