НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Сурхон" Россия клубига йирик ҳисобда имкониятни бой берди

Aslanov Jasurbek
19 янв 2026, 21:55
"Сурхон" янги мавсумга тайёргарлик жараёнида Россия жамоаси билан куч синашди.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа дарвозаларни ишғол эта олмаган бўлса, иккинчи бўлимда мухлислар нақ 5 та гол гувоҳига айланишди.


Учрашувнинг 53-дақиқасида Жезуш ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай заҳирадан тушган Чинеду мувозанатни тиклади. Бироқ ўйиннинг қолган қисмида "Оренбург" футболчилари ташаббусни қўлга олиб, термизликлар дарвозасига яна учта тўп киритишди.


Назорат ўйини

"СУРХОН" — "ОРЕНБУРГ" (Россия) 1:4

Голлар: Чинеду (59) — Жезуш (53), Болотов (64), Горелов (70), Гурлук (82).

"Сурхон" (бошланғич таркиб): Боймуродов, Неъматхонов, Шамсиев, Турсунов, Абдуллажонов, Абдуҳамидов, Зебниаури, Абдураҳмонов, Жўраев, Шукуруллаев, Жуматов.

Заҳира: Мерганов, Рамазонов, Мусахонов, Шербўтаев, Ашурбоев, Каримов, Юсупов, Чинеду, Қодиров.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›