Навбатдаги "Эл Класико" қачон ўтказилиши маълум қилинди

16 янв 2020, 01:03
Ла Лига президенти Хавьер Тебас Испания чемпионатининг иккинчи даврасидан ўрин олган "Реал" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасидаги учрашув қачон ўтказилишини эълон қилди.

Навбатдаги "Ал Мумтоз" 1 мартдан 2 мартга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан тунги 01:00 да старт олар экан. Учрашувга Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" ўйингоҳи мезбонлик қилади.

Каталонияда ўтказилган биринчи давра баҳсида нурсиз дуранг қайд этилганди (0:0).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: El Chiringuito