"Навбаҳор": Тайёргарлик қизғин руҳда давом этмоқда

Narzulla Saydullayev
23 мар 2016, 20:20
"Навбаҳор" футболчилари мамлакат кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Қўқон-1912”га учрашувига муносиб тарзда тайёргарлик кўришмоқда.

Бугунги машғулотни жамоа Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказишди. Бундан бироз вақт олдин якунланган машғулотда росссиялик ҳимоячи Игорь Голбандан бошқа барча футболчилар қатнашишди. Голбанда кичик жароҳат борлиги сабабли машғулотларда иштирок эта олмаяпти. Тез орада ҳимоячини сафга қайтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйин 25 март куни соат 16.00да “Марказий” ўйингоҳда бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz