"Насаф": Футболчиларимиз терма жамоага чақирилди

Narzulla Saydullayev
11 июл 2016, 17:44
Хабарингиз бор, шу йилнинг 13-30 октябрь кунлари Баҳрайнда U-20 терма жамоалар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Қитъа биринчилигидан ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатида қатнашади.
 
Жасур Абдураимов бошчилик қилаётган мазкур ёшдаги терма жамоамиз Осиё чемпионатига тайёргарлик юзасидан навбатдаги ўқув йиғин машғулотларини ўтказишади. Йиғининг дастлабки қисми 13-17 июл кунлари Тошкентда бўлиб ўтса, навбатдаги қисми 17-24 июл кунлари Сингапурда ўтказилиши режалаштирилган.
 
Ушбу терма жамоага жамоамиз асосий таркибидан 4 нафар футболчи таклиф этилган. Булар, Бобур Абдухолиқов, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳитдинов ва Умид Эргашевлардир.
 
Ушбу футболчилар 25 июл куни яна клубимиз ихтиёрига қайтиб келишади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz