Нагельсманн МЮ ҳақида: “Рақибни таҳлил қилсам, уларнинг натижаларига қараб ўтирмайман”

Eldor Akmurzayev
27 окт 2020, 20:05
Чемпионлар Лигаси 2-тури доирасида 28 октябрь куни “Олд Траффорд”да бўлиб ўтадиган баҳс олдидан “РБ Лейпциг” устози Юлиан Нагельсманн ўз фикрлари билан бўлишди.

“Рақибни таҳлил қилсам, уларнинг натижаларига қараб ўтирмайман. Уларнинг қандай гол уриши, ўтказиб юбориши, ҳужум, қарши ҳужум қилиши ва бошқа кўп жиҳатларини тушунишга ҳаракат қиламан. Сизга тўғрисини айтишим мумкинки, шогирдларимдан бирортаси ҳам МЮ кучсиз жамоа деб ўйламайди.

Улар мавсум стартини ижобий бошлай олмаганидан хабардормиз. Бироқ, улар Европа буюк номга эга дунёнинг энг яхши клубларидан бири ҳисобланади”, дейди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Daily Mail