МЮ ёзда 6 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи

Narzulla Saydullayev
1 мар 2015, 12:57
"Манчестер Юнайтед" ёзда ўзининг 6 нафар футболчисини қўйиб юбормоқчи, деб хабар бермоқда Daily Star нашри.
Кетиши мумкин бўлганлар рўйхатидан қуйидаги футболчилар ўрин олишган: Рафаэль, Том Клеверли ("Астон Вилла"да ижарада), Хавьер Эрнандес ("Реал"да ижарада), Андерс Линдегор ва Жонни Эванс. Бундан ташқари "Олд Траффорд"ни "Монако"дан ижарага олинган Радамель Фалькао ҳам тарк этиши мумкин.

Ушбу футболчиларнинг сотувидан тушган пулларга Луи ван Галь бир қатор янги футболчиларни сотиб олмоқчи.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru