МЮ Погбани жамоада қолиши учун унга сардорлик боғичини беришга ҳам тайёр

Alisher
21 май 2019, 17:27
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи Пол Погбани ёзда қўйиб юбормоқчи эмас.

"Қизил иблислар" франциялик хавбекни жамоада қолдириш умидида унга сардорлик боғичини бермоқчи.

Погба МЮ билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йил июнга қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, марказий ярим ҳимоячи якулланган мавсумда МЮ либосида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 11та ассистга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›