

Матбуот анжуманида ОАВ вакилларидан бири Зидан билан мулоқот ҳақида савол берди ва Моуринью унга қуйидагича жавоб қайтарди: "Бу ҳақида ортингизда ўтирган йигитдан сўранг. Бу ҳикояни ўша йигит ёзган". Жавоб пайтида мураббий Моуринью ва Зидан ўртасидаги мулоқот ҳақида ёзган The Sun нашри журналисти Нил Кастисни кўрсатди.




