Моуриньо МЮга Италия терма жамоаси ҳимоячисини таклиф қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
16 май 2018, 12:30
Италия терма жамоаси ва "Милан" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ёзги трансфер ойнасида клубини тарк этиши мумкин.

Маълумотларга кўра, "Қизил иблислар" устози Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи Бонуччи хизматларига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" 2017 йил "Ювентус"дан харид қилган пулидан камга ўз сардорини сотмайди. Ўшанда россонерлар Бонуччи учун 42 млн. евродан воз кечган эди.

Жорий мавсум 31 ёшли ҳимоячи А Сериянинг 34та учрашувида иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tuttosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›