Моуриньо иштирокидаги матбуот анжумани 3 дақиқа давом этди

Mirjalol Normatov
5 окт 2018, 21:27
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжумани узоқ вақт бўлишини истамади.

Хабарларга кўра, унинг матбуот анжумани 3 дақиқагина давом этган. Бунда мураббий бўлажак учрашувда ғалаба кераклигини таъкидлаган ва қолган саволларга жавоб беришни истамаган.

Олдинроқ айтилганидек, айни дамда Моуриньонинг истеъфога чиқиши борасида миш-мишлар анчагина кўпайган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›