Мончи: "Денис Суарес ёзда "Барселона"га қайтмайди"

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2014, 11:45
Ижара асосида "Севилья"да тўп тепаётган "Барселона" ярим ҳимоячиси Денис Суарес ёзда кўк-анорранглилар сафига қайтмайди.

Бу ҳақида Андалусия клуби спорт директори Мончи лақаби билан машҳур бўлган Рамон Родригес Вердехо маълум қилди.

"Суареснинг ижараси икки йилга мўлжалланган. Агар биз уни келаётган ёзда харид қилсак, "Барселона" уни қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Суареснинг ижараси 2016 йилда тугайди. Бунинг ҳаммаси покер ўйинини эслатиб юборяпти" - дейди Мончи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com