Мисрлик ҳуқуқшунос миллиард евро ундириш мақсадида Рамосни судга берди

Aziz Tukhtamuradov
28 май 2018, 22:59
Мисрлик ҳуқуқшунос Бассем Ваҳба Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамосни атайин “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳга ЕЧЛ финалида жароҳат етказгани учун судга берди.

“Рамос атайин ва онгли равишда Салаҳга жароҳат етказди. У бу жирканч хатти-ҳаракати учун жазоланиши керак. Мен бу ишни кўриб чиқиш учун судга топширдим ва арзномамни ФИФАга жўнатдим. 

Миср халқига жисмонан ва руҳан зарар етказилгани учун 1 миллиард евро товон пули талаб қиламан”, – деди ҳуқуқшунос Мисрнинг Sada El-Balad телеканалига берган интервьюсида. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф