Миллатлар Лигаси. Кейн дарвозага энг кўп зарба берган, аммо гол уролмаган футболчи

Eldor Akmurzayev
19 ноя 2020, 21:40
Англия терма жамоаси “А” дивизиони 2-гуруҳида учинчи ўрин билан мусобақадаги иштирокини якунлади.

Инглизлар форварди Харри Кейн эса турнирда ўз ҳисобига бирорта ҳам гол ёзиб қўя олмади. WhoScored ҳисоб-китобига кўра, Кейн рақиб дарвозасига 24 бор зарба йўллаган. У мазкур натижа бўйича Миллатлар Лигасида етакчига айланди.

Қайд этиш жоиз, 27 ёшли ҳужумчи Евро-2020 саралашида тўпурар бўлганди. У жорий мавсум клуб миқёсида 14 ўйинда қатнашиб, 13+10 натижа кўрсатиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: WhoScored