

"Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, айни дамда миланликлар шорт-листида "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд бор. Ёш ва ғайратли форвард "қизил иблислар" таркибида ҳар доим ҳам асосий таркибда ўйнамаяпти. "Россонерилар" эса бундан фойдаланиб қолмоқчи.
Ундан ташқари "Милан" "Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Оригини ҳам сотиб олиши мумкинлиги борасида маълумотлар берилганди.



