

Шунингдек, мазкур ойнинг биринчи ўн кунлигида жамоа ўйинчиларидан Фарҳод Намозов (21 ёш), Жаҳонгир Абдумўминов (24 ёш), Худойшукур Сатторов (19 ёш) ва Сирож Тошпўлатов (22 ёш) лар ҳам таваллуд айёмларини кутиб олишганлигини маълум қиламиз.
Шу муносабат билан “Металлург” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Металлург” стадиони ходимлари ҳамда мухлислари номидан уларни самимий табриклаймиз.
Таваллуд айёмини қаршилаган футболчиларимизга сиҳат-саломатлик, фаолиятлари давомида омад, кейинги ишларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.



