"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди

Sherzod Nurmatov
16 фев 2026
Муборакнинг "Машъал" клуби янги мавсум олдидан трансфер бозорида фаол иштирок этиб, таркибни тажрибали ижрочилар билан тўлдирди.

Бугун клуб раҳбарияти янги футболчилар ва уларнинг сўнгги клублари ҳақида расман маълумот берди.

Азамат Сойибов (дарвозабон)

Сўнгги жамоаси: "Қўқон-1912"

Фаолияти: Маҳоратли посбон "Машъал"га қўшилишдан аввал "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у Қаршининг "Насаф" ва Қозоғистоннинг "Арис" клубларида ҳам тўп тепган. Унинг бой тажрибаси Муборак клуби дарвозаси дахлсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.



Илҳом Абдуғаниев (ярим ҳимоячи)

Сўнгги жамоаси: "Андижон" 

Фаолияти: Креатив ярим ҳимоячи "Андижон" таркибида Суперлигада мунтазам майдонга тушиб келаётган эди. Илҳомжон майдон марказида ўйинни бошқариш ва ҳужумларни ташкил этишда катта тажрибага эга бўлиб, "Машъал" ҳужумларини самарали ташкил этишда асосий фигура сифатида хизмат қилади.


Азамат Максумов (ярим ҳимоячи)

Сўнгги жамоаси: "Азиягол" Бишкек

Фаолияти: Азамат Максумов легионер сифатида Қирғизистон чемпионати — Жогорку Лигада муваффақиятли иштирок этиб, "Машъал" сафини мустаҳкамлади. Шунингдек, у ўз вақтида Ғузорнинг "Шўртан" ва Навоийнинг "Қизилқум" клубларида ҳам ўйнаган.




Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Машъал" матбуот хизмати