

"Пентакампеонлар" 12 октябрда Саудия Арабистони термасига қарши баҳс олиб борса, орадан 4 кун ўтиб, Жиддада Аргентина термаси билан куч синашади.
Ушбу ўйинларда бразилияликлар сафида Марсело майдонга тушмайди. Унинг тўпиғида жароҳати бор. Шу боисдан у Примеро доирасида "Атлетико"га қарши баҳсда қатнашмаганди.
Globo Esporte хабарига кўра, унинг ўрнига "Атлетико" ҳимоячиси Фелипе Луис термага чақирилади.



