«Манчестер Юнайтед» япониялик дарвозабон билан шартнома тузмоқчи

Khoja
12 апр 2025, 10:56
«Манчестер Юнайтед» дарвозадаги муаммоларни ёпишни мақсад қилган.

Англия жамоаси «Парма» дарвозабони Зион Сузуки билан шартнома тузишни мақсад қилган. А Серия жамоаси дарвозабонини 40 миллион фунтга баҳолаган.

Зион Сузукининг «Парма» билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 22 ёшли дарвозабон жорий мавсум А Серияда 30 та учрашувда майдонга тушди. Трансфермаркт нашри футболчини 14 миллион еврога баҳолаган.



Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›