"Манчестер Юнайтед" ўйинчилари "сакраш"ни бошлашди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Tolibjon Qosimov
13 июл 2017, 12:34
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби АҚШдаги йиғинни давом эттиришмоқда.

Кеча Жозе Моуриньо шогирдлари Лос-Анжелесда учинчи кун машғулотларини олиб боришди.


Кеча эрталабки машғулотда қуёш порлаб турди ва ҳаво иссиқ эди.

Моуриньо ўйинчиларнинг чигалёзди машқларни қандай бажаришаётганини кузатиб борди.

Дарвозабонлар - Давид Де Хеа, Серхио Ромеро ва Жоэль Перейралар алоҳида шуғулланишди.

Лукаку ҳам бошқалар қатори машғулотларга зўр берган.

"Микрафон" ҳам Лос-Анжелесда.

Моур футболчиларни иссиқ ҳавода "сакратиш"ни бошлади.

Бу машқ эпчиллик ва чаққонликни синаш билан бирга оёқларга ҳам фойда.

Сўнгги кунлардаги асосий қаҳрамонлар - Погба ва Лукаку.

Эрик Байи, Тимоти Фосу-Менса ва Крис Смоллингларнинг кайфияти аъло даражада.

Антони Марсьялнинг кулганини ҳар доим ҳам кўравермайсиз.

Сакрашда давом этамиз.

Ҳозир ҳамма сув ичсин, кейин иккига бўлиниб ўйнаймиз.

Бизни ҳам тушунадиган одам бораканку Серхи )


"DailyMail"даги маълумотлар ва "gettyimages"даги суратлар ёрдамида Толибжон Қосимов тайёрлади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk