"Манчестер Юнайтед" орқали яна бир футболчи ўз маошини ошириб олмоқда

Mirjalol Normatov
19 май 2018, 15:12
"Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандро жамоаси билан янги шартнома имзолашга яқин турибди.

"Tuttosport" хабарига кўра, Турин жамоаси раҳбарияти футболчини сотиб юбормаслик учун унинг маошини кескин оширишган. Олдинроқ у "Манчестер Юнайтед"га ўтиши борасида хабарлар тарқаганди.

Бу мавсумда 27 ёшли футболчи чемпионат доирасида 25 учрашувда қатнашди ва 4та гол уриб, 4 голга ассистентлик қилди.

Умтити "Манчестер Юнайтед"дан фойдаланган

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport