Умтити "Манчестер Юнайтед"дан фойдаланган

Mirjalol Normatov
4 май 2018, 13:08
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "Барселона" ҳимоячиси Самюэль Умтитини сотиб олиш фикридан воз кечди.

24 ёшли франциялик футболчи Каталония жамоаси билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. У МЮ орқали маошини ошириб олишни ният қилган. Томонлар айни дамда келишувнинг сўнгги бандларини муҳокама қилишмоқда.

Умтитининг хизматларига МЮдан ташқари, ПСЖ ҳам қизиқиш билдирганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca