"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси жароҳат туфайли 3-4 ҳафтани ўтказиб юборади

21 окт 2020, 21:37
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Эрик Байининг жароҳати ҳақида маълумот берди.

Ивуарлик ҳимоячи "Ньюкасл" (4:1) билан баҳсда заҳирада қолган, ПСЖга (2:1) қарши ўйин учун Парижга олиб кетилмаган эди.

Сульшернинг сўзларига кўра, 26 ёшли футболчи ноябрь ойида бўладиган ФИФА  кунларидан кейин сафга қайтади.

Шундай қилиб, Байи 3-4 ҳафтани майдон ташқарисида ўтказиб юборади ва "Челси", "Арсенал", "Эвертон", "Лейпциг" ва "Истанбул"га қарши ўйинларда иштирок этмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›