"Манчестер Юнайтед" Эдерсонни харид қилмоқчи

Alisher Ostonov
13 апр 2025, 00:12
"Манчестер Юнайтед" ёзда "Аталанта"нинг бразилиялик хавбеки Эдерсонни қўлга киритишга уриниб кўради.

Клуб англиялик Кобби Мейнунинг келажаги ноаниқлиги сабаб янги ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Гап шундаки, футболчи "қизил иблислар" боссларидан маошини оширишни талаб қилмоқда.

МЮ ёзда футболчини сотиб юбориши мумкин. Айнан Эдерсон инглиз гранди учун асосий номзод ҳисобланади. Бразилиялик футболчи "Аталанта" сафида жами 132 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урган ва 4 та голга ҳаммуаллифлик қилган. Transfermarkt портали хавбекни 50 млн еврога баҳоламоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: GiveMeSport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›