Лукаку "Интер" билан шартнома тузиш учун Милан шаҳрига етиб келди

8 авг 2019, 19:15
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ромелу Лукаку А Серияга ўтишга яқин.

Бугун тунда белгиялик Милан шаҳрига етиб келди ва деярли тиббий кўрикдан ўтиб бўлди. Яқин орада футболчи "Интер" билан  йиллик шартномага имзо чекади. 

Англияда трансферлар ойнаси Тошкент вақти билан 21:00да ёпилади. Аввалроқ, "нерадзуррилар" 26 ёшли ҳужумчи учун 65 млн евро тўлаши маълум қилинганди. Ўтган мавсум Ромелу АПЛда 32 та учрашувда 12 та гол урди. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: gazzetta.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›