

"Самвел Бабаян айни пайтда клуб структурасида фаолият олиб бораяпти. Унинг бош мураббий бўлиш бўлмаслиги ҳақидаги саволни очиқ қолдирамиз. Чунки айни пайтда Бабаянни олдида жамоа академияси, 2-лига ва ўринбосарлар таркибларидаги сиёсат устида ишлаш ва уларни профессионал ҳолатга олиб чиқиш вазифа этиб қўйилган. Бу борада амалга оширилаётган ишлар талайгина. Яна шуни такидлаб ўтамиз, "Насаф"га қарши сафар ўйинига Андрей Фёдоров жамоани тайёрлашда давом этади", - дейди "Локомотив" матбуот хизмати.


