«Локомотив» аргентиналик ва бельгиялик футболчи харид қилишга яқин

Omonjon To`xtamirzayev
26 июл 2017, 12:09
Москванинг «Локомотив» клуби «Рубин»нинг бир йўла икки ҳужумчисини харид қилиши мумкин.

Маълумотларга қараганда, «Рубин» бош мураббийи Курбан Бердиев Максим Лестьенн ва Жонатас жамоани тарк этишига қарши эмас. Сабаби клуб молиявий фэйр-плейга амал қилиши зарур. 

Аммо бу трансфер фақатгина Жонатас ва Лестьенн биргаликда кетишса амалга ошиши мумкин. Бразилияликни «Рубин» сотишга тайёр, бельгияликни эса ижарага бериш ниятида. Якуний қарорни «темирйўлчилар» устози Юрий Семин қабул қилади. Таъкидлаб ўтамиз, футболчилар трансфери билан боғлиқ барча масалалар бевосита мураббий розилиги билан амалга оширилади. 

Эслатиб ўтамиз, «Локо» асосий ҳужумчиси Ари жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди. Дастлабки маълумотларга қараганда, футболчи 4 ойдан 6 ойгача вақт мобайнида майдонга туша олмайди. 

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru