“Локо” Россия клубларининг сўнгги 22 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди

16 мар 2018, 02:13
Европа лигаси 1/8 финали жавоб учрашуви доирасида Москванинг “Локомотив” клуби ўз майдонида “Атлетико”га 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди (икки учрашув натижасига кўра 1:8).

“Локомотив”нинг ўз майдонидаги ушбу мағлубият рус клубларининг Еврокубокларда сўнгги 22 йилдаги энг йирик мағлубияти бўлди.

Россия клублари бундан йирик ҳисобда мағлуб бўлган ўйинлар:

“Динамо”- “Айнтрахт” 0:6 (1993 йил)

“Локомотив” – “Бавария” 0:5 (1995)

“Алания” – “Рейнжерс” 2:7 (1996).

Қизиғи шундаки, 1995 йилда “Локомотив” ўз майдонида “Бавария”га йирик ҳисобда мағлуб бўлганида ҳам жамоани ҳозирги мураббийи Юрий Семин бошқарган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Спорт-Экспресс"