"Ливерпуль" янги мавсум олдидан ҳужумчиси билан шартнома муддатини узайтирди

Aslanov Jasurbek
9 июл 2021, 19:40
Футболчи ўтган мавсумда 42 ўйинда майдонга тушган.

Англиянинг "Ливерпуль" клуби ҳужумчи Харви Эллиот билан узоқ муддатли янги шартнома имзолади. Бу ҳақда мерсисайдликлар расмий сайти хабар берди.

Эллиотт "Ливерпуль"га 2019 йилнинг ёзида "Фулхем"дан келиб қўшилганди. 2020/21 йилги мавсумни форвард "Блекберн"да ижарада ўйнади. У "Блекберн Роверс" сафида 42 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com