"Ливерпуль" "Интер" ўйинчиси учун 40 млн фунт тайёрлаб қўйди

Alisher
5 дек 2020, 11:00
"Ливерпуль" "Интер" таянч ярим ҳимоячиси Марцело Брозовични нишонга олди.

"Қизиллар" майдон марказини кучайтиришмоқчи, шу сабаб клуб 28 ёшли хорватиялик футболчига эътибор қаратишган.

"Ливерпуль" миланликлар билан эҳтимолий трансфер борасида алоқага ҳам чиққан. Мерсисайдликлар ўйинчи учун 40 миллион фунт тўлашга тайёрлар.

Брозович жорий мавсум Италия А Серияси доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sunday Mirror