"Лестер" Карвалью билан келишиб олди

23 июн 2020, 22:34
Radio Marca хабарига кўра, "Бетис" клуби ярим ҳимоячиси Вильям Карвалью фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Таъкидланишича, "Лестер" раҳбарияти португалиялик футболчи билан шахсий келишувга эришган. Аммо клублар трансфер борасида муросага келганлари йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Тоттенхэм"нинг Карвальюга даъвогарлик қилаётгани айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Radio Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›