ЛаЛига. "Реал" ўз майдонида Каталония клубига ютқазиб қўйди

Mirjalol Normatov
17 фев 2019, 17:56
Айни дамда ЛаЛиганинг 24-тури доирасида "Реал" - "Жирона" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг энг муҳим вазиятларини кузатиб бориш мумкин бўлди. 




Испания чемпионати
24-тур
Реал Мадрид – Жирона 1:2    ВИДЕОНИ КЎРИШ

17 февраль, 16.00, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар: 
Каземиро 26, - 1:0. Стуани 65 пенальти, - 1:1. Порту 75, - 1:2.
Реал Мадрид 
– Куртуа, Варан, Марсело, Одриосола, Рамос, Себальос (Мариано, 74), Каземиро, Васкес (Винисиус, 58), Кроос, Асенсио (Бэйл, 66), Бензема.

Жирона – Буну, Алькала, Хуанпе, Рауль Гарсия, Рамальо, Гранель, Порро (Лосано, 46), Порту (Валери Фернандес, 84), Понс (Алейш Гарсия, 46), Дуглас Луис, Стуани.

Огоҳлантиришлар: Энтони Лосано 48, Серхио Рамос 64, Педро Алькала 86, Каземиро 88.
Четлатиш: Серхио Рамос 90.




16:00. Учрашув бошланди.



"Реал"нинг асосий таркиби. 



Бугун Испания чемпионатида 300-учрашувида майдонга тушган Бензема.



26-дақиқада Каземиро боши билан гол уриб ҳисобни очди - 1:0. ВИДЕОНИ КЎРИШ


45-дақиқада Марсело гол урди, бироқ ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани учун гол инобатга олинмади.



Биринчи тайм тугади. 



Иккинчи тайм бошланди.


59-дақиқада "Жирона" гол уришга жуда яқин келди. Бироқ Алейш Гарсиянинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди! 


64-дақиқада Серхио Рамос ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун бош ҳакам пенальти белгилади. 

65-дақиқада "Жирона" аъзоси Кристиан Стуани 11 метрли жарима тўпини голга айлантирди - 1:1.  ВИДЕОНИ КЎРИШ


70-дақиқада Портунинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди! 


75-дақиқада "Жирона" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Дастлабки зарбан Куртуа қайтарди, қайтган тўпни Порту боши билан дарвозага йўллади - 1:2.  ВИДЕОНИ КЎРИШ


90-дақиқада Серхио Рамос майдондан ЧЕТЛАТИЛДИ! Ҳимоячи ҳужумга ўтиб акробатик тарзда зарба бераётганда рақибига нисбатан хавфли ўйнади ва иккинчи бор огоҳлантириш олиб майдонни тарк этди. 


90+4. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "Реал" ўз майдонида Каталониянинг "Жирона" клубига ютқазиб қўйди - 1:2.




Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia