Ла Лига. “Валенсия”сўнгги дақиқаларда пеналтидан гол уриб, иродали ғалабага эришди

18 фев 2018, 03:11
Испания чемпионатининг 24- турида “Валенсия” футболчилари “Малага” меҳмони бўлиб, сафардан иродали ғалаба билан қайтишди.

Учрашувнинг 27-дақиқасида Браун Идейе мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 80-дақиқада Франсис Коклен мувозанатни тиклади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида “кўршапалаклар” пеналти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бу вазифани Даниэль Парехо бехато бажариб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

“Валенсия” ушбу ғалабадан кейин 46 очко билан турнир жадвалининг учинчи поғонасида бормоқда. “Малага” эса 13 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia