Ла Лига. Сентябр ойининг энг яхши футболчиси аниқланди

Eldor Akmurzayev
10 окт 2020, 20:35
Ушбу ном учун 7 футболчи даъвогарлик қилганди.

Сўровнома натижаларига кўра, “Барселона”нинг 17 ёшли иқтидорли ўйинчиси Ансу Фати ғолибликни қўлга киритди. У чемпионатда 2 ўйинда 3 та гол уришга эришди.

Фати Луис Суарес (“Атлетико”), Яго Аспас (“Сельта”), Серхио Каналес (“Бетис”), Микель Мерино (“Реал Сосьедад”), Хосе Луис Моралес (“Леванте”) ва Луис Милья (“Гранада”) каби номзодларни ортда қолдирди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: La Liga