Кулибали: "Игуаин машғулотларда нима устида ишлашимизни билгани учун гол урди"

Aslanov Jasurbek
31 окт 2016, 16:40
"Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали "Ювентус"га қарши учрашувдан (1:2) сўнг, баҳс ҳақида ва жамоанинг собиқ ҳужумчиси Гонсало Игуаин урган гол ҳақида фикр билдирди.

"Биз ҳар қандай жамоани мағлуб этишимиз мумкин. Яхши ўйнадик. Игуаин билан ҳеч ким гаплашмади, бу муҳим баҳс эди, биз ўз ўйинимизга эътибор қаратишни режа қилгандик. Гонсало машғулотларда нима устида ишлашимизни билгани учун гол урди. Унинг голидан афсусдаман. Аммо кейинги баҳслар ҳақида ўйлашимиз лозим" - дейди Кулибали.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia