

"Ирландияда доим ўйнаш оғир, аммо қўлга киритилган бир очко барчасини ўз қўлимизда сақлаб қолади. Якшанба куни мухлисларимиз қаршисида Қатардаги Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритамиз ва байрам қиламиз! Олға, Португалия!", — деб ёзади Роналду Instagram'даги ўз саҳифасида.
Маълумот учун, Португалия 14 ноябрь куни ўз майдонида Сербия билан ўйнайди. Айни пайтда иккала жамоа ҳисобида 17тадан очко бор.




