

"Қаймоқранглилар" ҳужумчиси Криштиану Роналду "кекса синьора" дарвозасига фантастик гол урди. BeIN Sports хабар қилишича, португалиялик футболчи 2,23 метр баландликдан қайчи услубида Буффон дарвозасини ишғол қилди. Бу баландликдан урилган гол Роналдунинг фаолиятидаги рекорд эмас. 2013 йили ҳужумчи "Манчестер Юнайтед" дарвозасига 2,93 метр баландликдан гол урган. Криштиану Роналду ЕЧЛ мусобақасида ҳар бир ўйинда гол урмоқда. Роналду мусобақа тарихида энг яхши тўпурари бўлиб турибди.




