Koronavirus Info. Хитойда коронавирус беморларининг 90 фоизидан ортиғи тузалди

Narzulla Saydullayev
24 мар 2020, 12:59
Телеграмдаги расмий Koronavirus Info каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

Хитойда янги турдаги коронавирус билан касалланганларнинг 90 фоизидан ортиғи соғайди. Ҳозир фақатгина 4 735 киши шифохоналарда қолмоқда.

Сўнгги 24 соат ичида мамлакатда 78 та янги юқтириш ҳолати ва 7 та ўлим қайд этилган (барчаси коронавирус тарқалиши авж олган Хубэй провинциясида). Шу билан бирга, 456 бемор тузалиб кетди ва тиббий муассасалардан чиқарилди.


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia