

"Барча мураббий совринлар ютишни истайди. Агарда сиз совринларни осонроқ ютишни истасангиз, бошқа давлатда ишланг. Англияда совринларни осонликча ютиб бўлмайди.
Клуб ҳар доим мураббийнинг ишларига баҳо беради, бироқ ҳар бир мураббий ғалаба қозонишни истайди. Биз натижага эришиш учун жуда кўп меҳнат қиламиз. Бироқ бу ўзимиз эмас, мухлислар, клубнинг фанатлари учундир.
Катта клубда ишласангиз мақсад юқори бўлади - соврин қўлга киритиш. Шу боисдан ҳам қўл остингиздаги жамоа ҳар доим юқори ўринларда юриши керак.
Биз ҳар мавсумни чемпионликни мақсад қилиб бошлаймиз. Мавсум давомида 6 клуб чемпионлик учун курашади", - деди Конте.



