Клюйвертнинг ўғли Голландия чемпионатидаги илк голини урди ВИДЕО

Narzulla Saydullayev
20 мар 2017, 07:25
Кеча Голландия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

"Аякс" сафарда "Эксельсиор" меҳмони бўлиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Меҳмонлар сафида ягона голни Жастин Клюйверт урди. Жастин Голландия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Патрикнинг ўғли ҳисобланади.

Қизиғи катта Клюйверт Голландия чемпионатидаги сўнгги голини 2007 йилнинг 18 март санасида урган экан. Орадан 10 йилу 1 кун ўтгач Жастин Голландия чемпионатидаги дастлабки голини урди.

Голландия чемпионати
ЭКСЕЛЬСИОР - АЯКС 1:1
Голлар
: Тете, 26-автогол (1:0). Клюйверт, 32 (1:1).

TAS-IX эмас






Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia