

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Юрген Клопп маълумот берди.
"Музокаралар давом этмоқда. Бироқ бошқа маълумот бера олмайман. Бунга ҳаққим йўқ.
Клуб Милнер билан музокаралар олиб бормоқда. Унинг жамоада қолишига ҳеч нима тўсқинлик қилмаяпти", - деди Клопп.
Милнернинг клуби билан келишуви ушбу ёзда якунланади. У 2015 йилдан буён жамоа таркибида ҳаракат қилмоқда.
Ушбу мавсумда 36 ёшли хавбек жамоа таркибида 23 ўйинда қатнашиб, 3 голли пас берди.



