Клопп "Ливерпуль"дан Вейналдум билан шартномани узайтиришни сўради

Alisher
27 мар 2021, 13:48
Нидерландиялик ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдум "Ливерпуль"да қолиши мумкин.

Мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп клубга футболчи билан янги шартнома имзолашни сўраб мурожаат қилди.

Шартномаси жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган футболчининг "Барселона"га ўтишга яқинлиги борасида хабарлар мавжуд.

Жоржиньо жорий мавсум АПЛ доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: 90min