Клопп: "Ҳеч нарса Коутиньонинг "Барселона"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларни тўхтата олмайди"

Aslanov Jasurbek
9 дек 2017, 14:58
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньонинг "Барселона"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ беришни истамади.

"Ҳеч нарса бу миш-мишларни тўхтата олмайди, аммо мен бир нарса дея олмайман. Бу ўзгармайди. Футболчилар шу ерда ўсаётганига ишончи комил.

Менинг ишим - Коутиньо ва бошқа футболчиларга бор иқтидорини кўрсатишга ёрдам бериш. Футболчининг вазифаси майдонга чиқиб, соғлом қайтиш ва ўз ишига идеал муносабатда бўлиш" - дейди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sportsmole