Кейн ёзда "Тоттенхэм"дан кетмаслигини эълон қилди

Alisher
25 авг 2021, 17:38
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн ушбу трансфер ойнасида жамоадан кетмаслигини эълон қилди.

"Ушбу якшанбада "шпорлар" мухлисларининг бундай кутиб олишини кўриш, сўнгги ҳафталарда қўллаб-қувватлаш сўзларини ўқиш ақл бовар қилмас бўлди.

Ушбу ёзда "Тоттенхэм"да қоламан ва 100% жамоанинг муваффақиятга эришишида ёрдам беришга эътиборимни қаратаман", - деб ёзди форвард твиттер саҳифасида.

Олдинроқ бир неча бор англиялик футболчининг "Манчестер Сити"га ўтиши мумкинлиги борасида хабарлар янграган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/HKane