Кевин Гамейро: "ПСЖда Анчелотти кўпроқ майдонга тушишимга ваъда берганди, аммо у гапида турмади"

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2016, 16:41
"Атлетико" ҳужумчиси Кевин Гамейро Карло Анчелотти ҳақида фикр билдирди.

"Анчелотти мени алдади. Мен унинг ПСЖсида ўйнашга тайёр эмасдим. У 2011 йилнинг декабрь ойида Антуан Комбуаренинг ўрнини эгаллаганида, Карло Анчелоттининг режаларига кирмаслигимни тушундим. Мен ўйнамай асосий футболчидан захира ўйинчисига айландим.

Анчелоттига мавсум охирида кетишимни айтдим, аммо у мени тўхтатди. У менга тиғиз тақвимда ўйнашга имкон бўлишини айтди, аммо ваъдасида турмадим.

2013 йилнинг мартида Ибрагимовичсиз "Валенсия"га қарши ўйнадик, аммо мени асосий таркибда майдонга туширишмади. Кейинги кун мураббийдан тушунтириш сўрадим. У мени эшитди, аммо ҳеч нарсани ўзгартирмади" - дейди Гамейро.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru