

"Кунлар ҳақида гапириш жуда қийин, футболчилар буни назорат қила олишмайди. Германияда футболчилар биргаликда машғулот қилишмоқда, Францияда эса мавсумни якунлашган.
Аммо биз учун соғлиқ биринчи ўринда. Агарда Премьер-лига қайтаётган бўлса, демак, барчаси назорат остида.
Бизни максимал даражада вирусдан ҳимоя қилишмоқда. Аммо тепада ўтириб олиб, мавсумни қайта бошлаш ҳақида гапириш - абсурд. Барчасининг ўз вақти келади, бироқ ҳозир футбол ўйнайдиган вақт эмас", - деди Кепа.



