
УЕФА 2015 йилдан бошлаб Европа лигаси ғолиблари келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Испания чемпионатини кучли учликда якунлаган "Барселона", "Реал", "Атлетико" ва Европа лигаси ғолиби "Севилья" тўғридан-тўғри Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Агар "Валенсия" Чемпионлар лигаси саралашидан муваффақиятли ўтса, бу ҳолда Чемпионлар лигаси тарихида илк маротаба бир мамлакатдан 5та клуб ушбу мусобақада қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, 2006 йилда Англиядан ҳам 5та жамоа Чемпионлар лигасида ишитрок этиши мумкин эди. Ўша мавсумда Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган "Ливерпуль" Англия Премьер-лигасида 5 ўринни эгаллайди ва УЕФАдан келаси мавсум ҳам Европанинг энг кучли мусобақасида иштирок этишни сўрайди. Инглиз клуби УЕФАдан ижобий жавоб олади, аммо Англияда тўртинчи ўринни олган жамоаси саралашда мағлуб бўлиб Чемпионлар лигаси гуруҳ босиқчида иштирок эта олмайди.